Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. Ўша куни улар шундай дейдилар: “Мана, бизнинг Худойимиз, Қутқарсин деб, Уни кутгандик, У бизга нажот берди. Келинглар, қувонайлик, севинайлик! Умид қилиб кутгандик, Мана, бизнинг Эгамиз.” Маҳбусларга: «Чиқинглар!» демоқдаман. Зулматдагиларга: «Кўрининглар!» деб айтмоқдаман. Йўл бўйида улар ўтлоқлар топади, Тап–тақир қирлар уларнинг яйлови бўлади. Ёки тухум сўраганда, унга чаён беради?
Выбор основного перевода