Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо азиз Қуддус Қамал қилингандай бўлар, У ўхшаб қолар Узумзордаги ёлғиз чайлага, Полизда тиккайган капага.” Шу боис, халқим Мени билмагани туфайли сургунга кетди. Амалдорлари очликдан ўлиб кетди, Кўплари ташналикдан ўртаниб ёнди. Мана, Исроилнинг мустаҳкам шаҳарлари ташландиқ бўлади, Тарк этилган саҳродай, ҳувиллаган юрт бўлади. Вайроналар орасида чорва ўтлаб юради, Дарахтларнинг баргини еб, шип–шийдам қилади. Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади. Эй Исроил! Сен ташлаб кетилган, Руҳи азобланган аёлдайсан. Рад этилган, ёш жувондайсан. Аммо Мен, Эганг, сени чақириб оламан, — демоқда Худойинг. — Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар.
Выбор основного перевода