Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу заҳоти боласи тирик қолган аёл шоҳга деди: — Ҳазрати олийлари! Тирик қолган болани манави аёлга бераверинг! Уни ўлдирмасангиз бўлди! Бу аёлнинг фарзанди учун жони ачирди. Наригиси эса: — Менга ҳам бўлмасин, сенга ҳам, иккига бўлаверинглар! — деди. Ота–онам мени тарк этса ҳатто, Эй Эгам, Сен мени қабул қиласан. Эй Ёқуб насли! Эй Исроил халқи! Буларни ёдда тут! Сизлар Менинг қулимсиз. Мен сизларни яратдим, Ҳа, сизлар Менинг қулимсиз! Эй Исроил, Мен сизларни унутмайман! Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Отангиз ҳам Ундан сўраганларга аъло неъматлар беришга қанчалар тайёр! Йигит отаси олдига равона бўлибди. Йигит ҳали узоқда келар экан, отаси уни кўриб, ўғлига раҳми келибди. У югуриб бориб, ўғлини қучоқлаб, ўпибди. Мен сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман.
Выбор основного перевода