Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Эй Қуддус аҳолиси, дарвозалардан чиқинг! Қайтаётган халққа йўлни тайёрланг! Тупроқ йиғиб йўл қилинг, Тошларни териб ташланг, Халқлар учун байроқ тикинг! Ҳа, Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен Қуддусга тинчликни дарё каби, Элатларнинг бойлигини тошқин сой каби оқизиб келтираман. Қуддус сизларни эмизикли боладай қўлларида кўтариб юради, Сизларни тиззаларига ўтирғизиб, парвариш қилади. Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Уларни назр сифатида муқаддас тоғим — Қуддусга келтиришади. Худди Исроил халқи пок дон назрини Маъбадга олиб келгандай, улар биродарларингизни Қуддусга отларда, жанг араваларида, от қўшилган араваларда, хачирларда ва туяларда олиб келишади.” Исо болаларимизга қўл теккизсин деб, одамлар Унинг олдига ҳатто гўдакларни ҳам олиб келишарди. Шогирдлар буни кўриб, одамларни койидилар. Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч қачон киролмайди.”
Выбор основного перевода