Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Ер юзида адолат ўрнатмагунча У ҳолдан тоймайди, Унинг жасорати сўнмайди. Денгиз ортидаги юртлар Унинг йўл–йўриқларини кутади.” Мен, Эганг, сени яратганман, онанг қорнида сенга шакл берганман. Сенинг мададкоринг, Мен, шундай айтмоқдаман: «Қўрқма, эй азиз Исроил! Эй Ёқуб насли, Мен сени танлаганман. Қутқарувчингиз, онангиз қорнида сизга шакл берган Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳаммасини яратган Мен Эгангизман, Ёлғиз Ўзим самоларни ёйганман! Бир Ўзим заминни яратганман! Мен Эганг эканлигимни билиб олгин, Сенинг исмингни айтиб чақираётган Мен Исроил халқининг Худоси эканлигимни англагин деб, Яшириб қўйилган бойликларни, Зулматдаги хазинани сенга бераман. Қулим Ёқуб ҳақи, Ўзим танлаган Исроил ҳақи, Сенинг исмингни айтиб чақирдим. Сенга ном ато қилдим, Аммо сен Мени билмайсан. Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш, Ливия халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия халқига, Тувал ва Юнон халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.” “Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим, Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.” Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги Бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган. Аммо Худо менга мурувват қилди, инояти билан мени Ўзига даъват этиб, онам қорнида бўлганимдаёқ мени танлаган эди.
Выбор основного перевода