Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки, Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Ўзим ҳақим онт ичдим, Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас: Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади. Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! “Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.” Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Менинг амрим билан Навухадназар Миср худоларининг саждагоҳларига ўт қўяди. Баъзи бутларини ёндиради, баъзиларини ўзи билан олиб кетади. Қўйчивон тўнини бит–бургадан астойдил тозалагандай, Навухадназар ҳам Миср юртини қиртишлаб тозалайди. Сўнг соғ–саломат ўз юртига қайтиб кетади.
Выбор основного перевода