Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шафқат қил менга, эй Худо, Одамлар мени таъқиб қилмоқда, Ғанимларим кун бўйи мени эзмоқда. Бўҳтончилар кун бўйи мени таъқиб қилади, Кўплари менга ҳужум қилади, эй Худойи Таоло! Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман, Унинг барча вайроналарига тасалли бераман. Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан. У ерда шодлик, севинч бўлади, Шукроналик ва қўшиқ садолари янграйди. Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади. Чодиринг жойини кенгайтиргин, Чодиринг пардаларини кенг чўздиргин! Ҳеч нарсани аяма! Арқонларингни узун ташлагин, Қозиқларингни маҳкам қоққин! Мен халқимни Миср юртидан қайтараман, Оссурия еридан йиғиб келаман. Мен уларни Гилад ўлкаси ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман. Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.
Выбор основного перевода