Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У адолат ила бечорани ҳукм қилади, Тўғрилик ила ер юзи мазлумларини ажрим қилади. Бир оғиз сўзи билан золимни жазолайди, Нафаси ила фосиқни ўлдиради. Оғзингизга сўзларимни солдим, Сизларни қўлим соясида яширдим. Самоларни ўрнатганман, Замин пойдеворини қўйганман. Қуддусга: «Сен Менинг халқимсан», деганман.” Сенинг ўқларинг учиб чақнайди, Найзаларинг ялт этиб ёнади. Бундан қуёшу ой ўз жойида қотиб туради. Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади. Ўнг қўлида еттита юлдуз бор эди, оғзидан ўткир дудама қилич чиқиб турарди. Унинг юзи кун қизиганда балқийдиган қуёшдай порларди.
Выбор основного перевода