Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. “Юпатинг, халқимни юпатинг, — демоқда Худойингиз. — Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Эй Қуддус вайроналари! Биргаликда севинч ила ҳайқиринг. Эгамиз Ўз халқига тасалли берди, Қуддусни қутқариб, Ўзига олди! Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Қаттиқ ғазабда сендан бир лаҳзага юз ўгиргандим, Энди туганмас меҳр билан сенга раҳм қиламан, — демоқда қутқарувчинг — Эгамиз. — Тоғлар ўрнидан қўзғалса ҳам, Тепаликлар тебранса ҳам, Менинг содиқ севгим сендан кетмайди, Менинг тинчлик аҳдим ўзгармайди.” Сени севувчи Эгамизнинг каломи шудир. Эй осмону фалак, хурсанд бўл! Унда яшовчилар, шодланинг! Аммо, эй еру денгиз, сизнинг ҳолингизга вой! Зеро, иблис олдингизга тушди. Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди.” Эй само, унинг ҳолидан шодлангин, Эй Худонинг азизлари, хурсанд бўлинг, Ҳаворийлару пайғамбарлар, севининг! Зеро, Худо сизларни деб, Бобилни жазолади.”
Выбор основного перевода