Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени Маъбаднинг ички ҳовлисидаги шимолий дарвозанинг олдида турган катта бир бут олдига олиб борди. Бу бут Худонинг рашкини қўзғатарди. Болаларини бутларга атаб сўйган куни муқаддас масканимга кириб, уйимни ҳаром қилдилар! Қурбонликларнинг қони ва ёғи Менга тақдим қилинаётган пайтда, сизлар юраги ва танаси суннат қилинмаган мусофирларни даргоҳимга олиб кириб, Маъбадимни булғадингиз. Жирканч одатларингиз билан аҳдимни буздингиз.
Выбор основного перевода