Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар қанот қоқиб учардилар. Қанот қоққанларида чиққан товуши шовуллаган денгиз шовқинидай, Қодир Худонинг гумбурлаган овозидай, улкан лашкарнинг шовқин–суронидай эди. Мавжудотлар тўхтаганларида қанотларини йиғиб олишарди. Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди. Эгамизнинг улуғворлиги уй остонасидан чиқиб, карублар узра тўхтади. Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шарқий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди. Эгамизнинг улуғворлиги шаҳарни тарк этиб, шаҳарнинг шарқ томонидаги тоққа бориб тўхтади. Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди. Бундан кейин мен самодан тушиб келаётган бошқа бир фариштани кўрдим. Унда буюк ҳокимият бор эди. Унинг улуғворлигидан ер юзи ёришиб кетди. Шаҳар Худонинг улуғворлигига тўлиб, қимматбаҳо жавоҳирдай, биллур каби мусаффо бўлган яшма тошидай ярқирарди.
Выбор основного перевода