Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг Аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим. Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо! Эй чўққилари кўп тоғ! Худо макон қилиб танлаган тоққа Нега ҳасад билан қарайсан? Эгамиз то абад у ерда истиқомат қилади. Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У! Лубноннинг фахрланган дарахтлари Сенга олиб келинади. Сарв, чинор, садр ёғочлари Муқаддас масканимни безатиш учун келтирилади. Оёғим турган шу жойга Мен шуҳрат келтираман. Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан, улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.” Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирарди. Исроил халқининг жасадларини бутларингиз олдига ташлайман, суякларини қурбонгоҳларингиз атрофига сочаман. Уларнинг жасадлари бутлари орасида, қурбонгоҳлари атрофида, ҳар бир баланд тепаликда, барча тоғ чўққиларида, ҳар бир яшил дарахту серсоя эман остида — халқим бутларга атаб хушбўй тутатқилар тутатган ҳар бир жойда ётади. Ўшанда омон қолганлари Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. Эй Исроил халқи, Эгамиз Раббий шундай демоқда: Менга қулоқ солишни хоҳламасангиз, йўқолинглар! Ҳар бирингиз бутларингизга сиғиниб юраверинглар! Аммо назрлару бутларингиз билан Мени бадном қила кўрманглар. Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман. Мен масканимни улар орасида абадий ўрнаштирганимда, Исроил халқини муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни халқлар билиб оладилар.»” Ҳа, Менинг Маъбадимни қурадиган ўшадир. У шоҳона улуғворликка эга бўлиб, ҳукмронлик қилади. Тахтининг олдида руҳоний туради. Иккаласи орасида тинчлик, осойишталик бўлади. Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.
Выбор основного перевода