Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шарқий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди. Сўнг у шарқий дарвоза биносининг олдига борди. Зиналардан тепага кўтарилиб, остонани ўлчади. Остона икки ён деворининг қалинлиги олти тирсак чиқди. Ўша одам мени Маъбаднинг шарқ томонидаги ташқи дарвоза биноси ёнига олиб борди. Бироқ дарвоза ёпиқ эди. Эгамиз Раббий менга деди: “Ички ҳовлининг шарқий дарвозаси ҳафтанинг олти куни давомида ёпиқ турсин, Шаббат куни ва янги ой шодиёнаси куни очилсин.
Выбор основного перевода