Дон назрингизнинг ҳаммасига туз қўшинг. Зотан, туз Худойингиз сизлар билан тузган аҳдни билдиради. Шундай экан, бирорта назрингиз тузсиз бўлмасин.
Ҳар бир одам оловда тузланиб, покланади.
Туз — яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, қандай қилиб тузни шўр қила оласизлар?! Туздай бўлинглар, ўзаро тинч–тотув яшанглар.
Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин.