Буқанинг гўштини, терисини, чиқиндиларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдир. Бу гуноҳ қурбонлигидир.
Эгамиз Мусога қуйидаги қоидаларни берди: Ҳорун Муқаддас хонага киришидан олдин битта буқани гуноҳ қурбонлиги ва битта қўчқорни куйдириладиган қурбонлик қилиши лозим.
Илгарилари олий руҳоний халқни гуноҳларидан поклаш учун ҳайвонларни қурбонлик қиларди. У қурбонликлар қонини Муқаддас хонага олиб киргандан сўнг, гўштини емасдан, сўйилган ҳайвонларни қароргоҳдан ташқарида куйдирарди.