Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аканг Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳоний бўлиб Менга хизмат қилишлари учун уларни бағишла: бу либосларни уларга кийгизиб, мой сурт, уларни руҳоний қилиб тайинла. Мен сенга амр этганимдай, етти кун давомида ҳар куни Ҳорун ва унинг ўғиллари учун руҳонийликка тайинланиш маросимини такрорла. Уларни гуноҳларидан поклаш учун ҳар куни буқани қурбонлик қил. Қурбонгоҳни поклаш учун маросим ўтказ. Қурбонгоҳга мойдан суртиб, муқаддас қил. Етти кун давомида ҳар куни шундай қил. Ана шунда қурбонгоҳ ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса қурбонгоҳга тегиб кетса ҳам, у муқаддас бўлади. Руҳонийликка тайинлаш маросими тамом бўлгунга қадар, етти кун давомида Учрашув чодири кираверишидан жилманглар.
Выбор основного перевода