Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қурбонгоҳ уч қисмдан иборат бўлиши шарт. Ҳар бир қисм тўртбурчак шаклида бўлсин. Қурбонгоҳ қуйи қисмининг баландлиги ариқчанинг тубидан ўлчаганда икки тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги ўн олти тирсак бўлсин. Иккинчи қисмининг баландлиги тўрт тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги ўн тўрт тирсак бўлсин. Бу қисмнинг айланасига тарнов қилинсин. Тарновнинг эни ярим тирсак, тарнов четининг баландлиги бир тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг юқори қисмида қурбонликлар куйдирилади. Бу қисмнинг баландлиги тўрт тирсак, ҳар бир томонининг узунлиги ўн икки тирсак бўлсин. Унинг тўртала бурчагидан шохлар чиқиб турсин. Қурбонгоҳга шарқ томондан, зинапоялар орқали чиқиладиган бўлсин.” — Сен ўша буқанинг қонидан олиб, қурбонгоҳнинг тўртта шохига, қурбонгоҳ ўрта қисмининг тўртала бурчагига ва четларга суртиб чиқ. Шу йўсин сен қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қиласан. Руҳоний бу гуноҳ қурбонлигининг қонидан олиб, Маъбад эшикларининг кесакисига, қурбонгоҳнинг тўрт бурчагига ва ички ҳовли дарвозаларининг ёндорларига суртсин.
Выбор основного перевода