Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқтириб, ичини бўш қолдир. Қурбонгоҳни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатганимдай қилиб ясаттир. Мен Маъбад ҳовлисини ўраб турган бир деворни кўрдим. Дарвоза ёнида турган ўша одам чизғичи билан деворни ўлчади. Чизғичининг узунлиги олти узун тирсак бўлиб, ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энли эди. Деворнинг қалинлиги олти тирсак, баландлиги ҳам олти тирсак чиқди. Сўнг ўша одам ички ҳовлини ўлчади. Ҳовли тўртбурчак шаклда, узунлиги ва эни 100 тирсакдан эди. Қурбонгоҳ Маъбаднинг олд тарафида эди. Мен Маъбад атрофида баландлиги 6 тирсак бўлган пойдевор борлигини ҳам кўрдим. Ён хоналар мана шу пойдевор устига қурилган эди.
Выбор основного перевода