Буқанинг қонидан олиб, бармоғинг билан қурбонгоҳнинг шохларига қонни сурт. Ортган қоннинг ҳаммасини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўк.
Уларни гуноҳларидан поклаш учун ҳар куни буқани қурбонлик қил. Қурбонгоҳни поклаш учун маросим ўтказ. Қурбонгоҳга мойдан суртиб, муқаддас қил.
Мусо буқани сўйди. Қурбонгоҳни поклаш учун бармоғини қонга ботириб, қонни қурбонгоҳнинг шохларига суртиб чиқди. Қоннинг қолганини қурбонгоҳнинг ёнига тўкди. Шу йўсин у қурбонгоҳни поклаб, Эгамизга бағишлади.