Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб Чодирни тўлдирди. Шунинг учун Мусо Чодирга кира олмади. Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқаётганларида, Эгамизнинг уйи булут билан тўлиб кетди. Булут нур сочиб, кўзни қамаштирарди. Руҳонийлар хизматни давом эттириш учун у ерга киролмай қолдилар, чунки уй Эгамизнинг улуғворлиги билан тўлганди. Руҳ мени кўтарди. Шунда мен орқадан келаётган қаттиқ гумбурлаган товушни эшитдим. Ўша товуш: “Эгамизнинг улуғворлигини Унинг маконида мадҳ қилинглар”, деб айтаётган эди. Руҳ мени бошқа ёққа олиб кетди. Мен аччиқланиб, жаҳлим чиқа бошлади. Эгамизнинг қудрати мени қамраб олган эди. У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени Маъбаднинг ички ҳовлисидаги шимолий дарвозанинг олдида турган катта бир бут олдига олиб борди. Бу бут Худонинг рашкини қўзғатарди. Сўнг Эгамизнинг улуғворлиги карублар узра кўтарилиб, уйнинг остонасига бориб тўхтади. Шу онда уй булутга тўлди, бутун ҳовли Эгамизнинг улуғворлигидан чақнаб ёришиб кетди. Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали Маъбад олдига олиб борди. Воажабо! Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўрдим! Мен мук тушдим.
Выбор основного перевода