Шунда улар фармонларимни бажарадиган, қонун–қоидаларимга риоя қиладиган бўладилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.
Эй инсон, керакли нарсаларингни тугиб ол. Худди сургунга кетаётгандай йўлга чиқ. Буни кундуз куни қил, одамлар сени кўрсин. Сен уйингни ташлаб, бошқа жойга кетаётганингни ҳамма кўрсин. Ким билсин, балки шунда бу исёнкор халқ эсини йиғиб олар.
Ичингизга Ўз Руҳимни соламан. Сизлар фармонларимга риоя қиладиган, қонун–қоидаларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар.
Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол.