Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Мусо гуноҳ қурбонлиги қилинадиган буқани етаклаб келди. Ҳорун ва унинг ўғиллари қўлларини буқанинг бошига қўйишди. Сўнг Кўрах ва унинг шерикларига шундай деди: — Эртага эрталаб Эгамиз Ўзиникиларни кўрсатади. Ўзига тегишли бўлган одамини аён қилади. Ким Худонинг танлангани бўлса, Эгамиз ўшани Ўзига яқинлаштиради. Ҳоруннинг наслидан бўлмаган бирорта одам Эгамизнинг олдида тутатқи тутатиб, Кўрах ва унинг шериклари каби ҳалок бўлмаслиги учун, бу тунука Исроил халқини огоҳ қилиб турарди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмалари амалга оширилди. Сулаймон Абуатарни Эгамизнинг руҳонийлигидан маҳрум қилди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Шилўда Элах хонадони ҳақида айтган сўзлари бажо бўлди. Шоҳ Сулаймон Йўабнинг ўрнига Бинаёни лашкарбоши, Абуатарнинг ўрнига Зодўхни руҳоний қилиб тайинлади. Жанубий дарвоза ёнидаги хона эса қурбонгоҳ ёнида хизмат қиладиган руҳонийлар учун мўлжаллаб қурилган. Ҳамма руҳонийлар Зодўх авлодидан эди. Леви қабиласидан фақат Зодўх авлодлари Эгамизнинг ҳузурида хизмат қилишга ҳақлидир.” Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари Маъбадимдаги хизматларини садоқат билан бажариб келдилар. Шундай экан, улар доимо Менинг хизматимда бўладилар. Ҳузуримда туриб, қурбонликларнинг қонини ва ёғини Менга тақдим қиладилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Эгамиз Раббий менга деди: “Биринчи ойнинг биринчи кунида Маъбадни поклаш учун нуқсонсиз бир буқани қурбонлик қил. Руҳоний бу гуноҳ қурбонлигининг қонидан олиб, Маъбад эшикларининг кесакисига, қурбонгоҳнинг тўрт бурчагига ва ички ҳовли дарвозаларининг ёндорларига суртсин.
Выбор основного перевода