Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Мен сизларни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгангиз Худоман. Уларнинг худоларига сажда қилманглар, хизмат қилманглар. Бу халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг худоларини йўқ қилинглар, бутсимон тошларини синдириб ташланглар. Сизлар яшаб юрган Миср халқининг одатларига ва Мен сизларни олиб бораётган Канъон юртидаги халқларнинг одатларига тақлид қилманглар. Уларнинг удумларига эргашманглар. Мисрда қандай турмуш кечирганимизни, бошқа халқларнинг ҳудудидан қандай қилиб ўтиб келганимизни сизлар биласизлар. Эҳтиёт бўлинг, ораларингизда Эгамиз Худодан юраги совиган, ўша халқларнинг худоларига хизмат қиладиган эркак, аёл, насл ёки қабила бўлмасин. Ораларингизда заҳарли, аччиқ илдиз ўсмасин. Сизлар Иордандан ўтиб, Ерихога келганингизда, Ерихо аҳолиси сизларга қарши жанг қилди. Амор, Париз, Канъон, Хет, Гиргош, Хив ва Ёбус халқлари ҳам сизларга қарши уруш қилди. Мен сизларга уларнинг устидан ғалаба бердим. Менга қарши қилган гуноҳларингиздан воз кечинглар. Ўзларингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?!
Выбор основного перевода