Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрда яшайман, деб келган яҳудийларнинг омон қолганларидан биронтаси қочиб қутула олмайди. Улардан ҳеч ким тирик қолмайди, Яҳудо юртига қайтиб боролмайди. Ўз юртига қайтиб боришни орзу қилган одамлардан фақатгина бир–икки қочоқ она юртига қайтиб боришга муваффақ бўлади, холос.” Бутун юрт жасадларга тўлади. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. — Бу ёлғончи пайғамбарларга қўл кўтараман, уларни кенгашингиздан йўқ қиламан. Номларини Исроил халқи рўйхатидан ўчириб ташлайман, улар ҳеч қачон Исроил юртига қайтиб келмайдилар. Ўшанда Эгангиз Раббий Мен эканлигимни билиб оласизлар.» Мен амр бераман, Шунда барча халқлар орасида, Буғдой элагандай Исроилни ғалвирдан ўтказаман. Яхши доннинг биронтаси ерга тушмайди. Халқим орасидаги ҳамма гуноҳкорлар эса қиличдан ҳалок бўлади, Ахир, бундай одамлар шундай айтишади: «Кўрмаймиз биз ёмонлик, Бошимизга тушмас бирор кўргилик.»” Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики фаришталари билан бирга келганда Ўзининг шоҳона тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандай, У халқларни бир–биридан ажратади.
Выбор основного перевода