Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Пиёр тоғида нималар қилганини ўз кўзларингиз билан кўрдингизлар. Пиёрдаги Баалга сажда қилган ҳаммани Эгангиз Худо йўқ қилган эди. Эгангиз Худога содиқ бўлганлар эса бугун ҳам тирикдир. Эгам Худо амр қилгандай, сизларга фармонларни ва қонун–қоидаларни ўргатдим. Мулк қилиб олаётган ўша юртда буларга риоя қилинглар. Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин. Ўша юртда кўп яшайсизлар, болаларингиз, набираларингиз туғилади. Агар ўшанда йўлдан озсангиз, Эгангиз Худонинг олдида қабиҳлик қилиб, ўзингизга турли қиёфадаги бутларни ясасангиз, У ғазабланади. Ёшуа гапида давом этиб, шундай деди: — Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларнинг тасвирларини улоқтириб юборинг, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг. Ўшанда уларга айтган эдим: ‘Ҳар бирингиз, кўзингизни қувонтирган макруҳ бутларингизни йўқотинглар. Миср бутларига сиғиниб ўзингизни булғаманглар. Эгангиз Худо Менман.’ Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларга: — Ёмон йўлдан қайтинглар! Қабиҳ қилмишларингиздан тавба қилинглар! — деб огоҳлантиришган. Эгамиз шундай демоқда: — Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир.
Выбор основного перевода