Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим. У ерда Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқлари яшайди. Энди ваъда бериб айтаманки, сизларни Мисрда чекаётган азоб–уқубатларингиздан халос қиламан. Сизларни Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига, сут ва асал оқиб ётган юртга бошлаб олиб бораман.” У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар. Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир, Бутун ер юзига шодлик олиб келадир! Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги Сион тоғи! Ота–боболарига ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юртни уларга берган эдинг. Уларнинг биридан яна битта шохча чиқди. Унинг куч–қудрати ошиб, жануб, шарқ ва гўзал Исроил ўлкаси томон ёйилди.
Выбор основного перевода