бориб уларга Менинг бу гапимни айт: “Барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, онт ичиб айтаманки, минғирлаб нолиганларингизни Мен бошингизга соламан. Мен, Эгангиз, айтдим.
Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси
Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади.
Шу боис ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.”
Уларни Мисрдан олиб чиқишга, улар учун танлаб қўйган энг улуғвор юртга — сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боришга онт ичган эдим.
Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди», дедим.”