Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Агар сизлар Мисрга боргудек бўлсангизлар, Мен Қуддус аҳолисига ёғдирган қаҳримни Мисрда сизларнинг устингизга ёғдираман. Аҳволингизни одамлар кўрганда даҳшатга тушади. Сизларни мазах қилиб, номингизни қарғишларда ишлатишади. Сизлар бу юртни бошқа ҳеч қачон кўрмайсизлар.» Шунда аччиқ ғазабим Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчаларига ловуллаган олов бўлиб тушди. Ҳозир ўша жойлар ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди.” У ғанимдай бизга қарата ёйини тортди, Ўқ узишга Унинг қўли тайёр турарди. У келишган йигитларимизни душмандай ўлдирди. Қиз Қуддуснинг чодирларига оловдай қаҳрини сочди. Менга қарши гуноҳ қилган исёнкор одамларни орангиздан йўқ қиламан. Сизлар мусофир бўлиб юрган юртдан ўша исёнкорларни чиқариб юбораман. Аммо Исроил юртига улар кирмайдилар. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода