Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар булғаган Менинг буюк номим қанчалик муқаддас эканлигини Мен барча халқларга кўрсатаман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Мен сизлар орқали Ўз муқаддаслигимни уларга аён қиламан. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман. Ўз танангизни тирик, муқаддас ва Худога манзур бўладиган қурбонлик сифатида бағишланг. Худога лойиқ бўлган асл хизмат мана шудир. Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар. Ҳозир менда керакли ҳамма нарса бор, ҳатто ортиғи билан бор. Эпафродитусдан бериб юборган ҳадяларингизни олдим. Энди ҳеч бир муҳтожлигим қолмади. Бу ҳадяларингиз хушбўй назрдай, Худога маъқул бўладиган ёқимли қурбонлик кабидир.
Выбор основного перевода