Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил зайтун дарахти” деб атаган эди. Аммо энди Эгамиз бўроннинг даҳшатли товуши остида дарахтга ўт қўяди, унинг шох–шаббалари ёниб кетади. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” “Бориб, Зидқиёга Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг шу сўзларини айтинглар: «Сизлар қўлингизга қурол олиб, сизларни қамал қилган Бобил шоҳига ва Бобилликларга қарши жанг қиляпсизлар. Аммо қўлингиздаги қуролларингизни Мен Бобилликларга эмас, балки ўзларингизга қарши ишлатаман. Мана шу шаҳар — Қуддус марказида қуролларингизни уйиб ташлайман. Мен қилмишингизга яраша жазоингизни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шоҳнинг саройига ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндиради.»” Қиличим жанубдан шимолгача бўлган ҳамма жонзотни қириб ташлайди. Сен чексиз гуноҳларинг билан, Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан, Ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, Сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкка совурдим.
Выбор основного перевода