Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ерда инсон қўли билан ясалган ёғоч ва тош худоларга хизмат қиласизлар. У худолар кўролмайди, эшитолмайди, овқат ея олмайди, ҳид билмайди. Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча Улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: «Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.» Биз само қироличасига қурбонликлар қиламиз, шароб назрини келтирамиз, деб онт ичганмиз, бу онтимиздан қайтмаймиз. Биз ўзларимиз, ота–боболаримиз, шоҳларимиз, аъёнларимиз Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида нима қилган бўлсак, шуни қилаверамиз. Нега десангиз, ўша замонларда биз истаганимизча нон ердик, турмушимиз фаровон эди, ғам чекмас эдик. Сўнг Эгамизнинг Руҳи бутун вужудимни қамраб олди. У Исроил халқига қуйидагиларни айтишимни буюрди: “Эгамиз шундай демоқда: эй Исроил халқи, сизлар ўша гапни айтдингиз. Мен эса ҳамма ўй–хаёлларингизни биламан. Мен сенга берган нафис матолар билан саждагоҳларингни безаб, у ерда фоҳишалик қилдинг. Қандай шармандагарчилик! Асло бундай бўлиши керак эмас эди! Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида, Тутатқилар тутатишаётир қирларда, Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида. Эй халқим, натижада қизларинг фоҳиша бўлди, Келинларинг зинога ботди.
Выбор основного перевода