Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Шитимда ўрнашганда, Исроил эркаклари Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди. Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. Аммо улар саҳрода ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимни рад этдилар. Ўшаларга риоя қилган киши яшаган бўларди. Улар Шаббат кунларимни ҳам булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдириб, йўқ қилиб юбормоқчи бўлдим. Бутун Исроил халқи қонунингни бузиб, ҳақ йўлдан озди, Сенга қулоқ солишни хоҳламади. Биз Сенга қарши гуноҳ қилганимиз учун қулинг Мусонинг қонунида ёзилган қасамёду лаънатлар бошимизга тушди.
Выбор основного перевода