Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Илтимосингга мувофиқ уларни кечираман, — деди Мусога Эгамиз. — Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки, бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади. Аммо улар саҳрода ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимни рад этдилар. Ўшаларга риоя қилган киши яшаган бўларди. Улар Шаббат кунларимни ҳам булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдириб, йўқ қилиб юбормоқчи бўлдим. Аммо фарзандлари ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Қонунларимга риоя қилган киши яшаган бўларди. Аммо улар фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимга риоя қилмадилар. Шаббат кунларимни булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдирмоқчи бўлдим. Гарчи шундай бўлса ҳам, уларнинг деярли ҳаммаси Худони норози қилди, шунинг учун итоатсизларни Худо саҳрода ҳалок қилди. Итоатсизларнинг бошига тушган кўргиликлар бизга ибрат бўлди, токи биз ҳам уларга ўхшаб ёвузлик пайида бўлмайлик. Уларнинг баъзиларига ўхшаб, бутпараст бўлмайлик. Улар ҳақида шундай ёзилган–ку: “Халқ ўтириб еб–ичгандан кейин кўнгилхушлик қилди.” Уларнинг баъзиларига ўхшаб жинсий ахлоқсизликка берилмайлик. Улар ахлоқсизлик қилганлари учун бир кунда йигирма уч мингтаси нобуд бўлди. Масиҳни синамайлик, чунки улардан баъзилари шундай қилиб, илонларнинг заҳридан ҳалок бўлдилар. Ҳеч нолимайлик. Улардан баъзилари минғирлаб нолидилар, шунинг учун Азроил уларни уриб, нобуд қилди.
Выбор основного перевода