Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан. — Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан: Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз! Сизлар севган бутлар дарёнинг силлиқ тошлари орасидадир! Ҳа, ўша бутларга сизлар кўнгил қўйгансиз! Ана ўшаларга ичимлик назрлари бердингиз, Уларга дон назрларини атадингиз. Хўш, булардан Мен хурсанд бўлайми?! Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз, Қурбонлик келтирай деб, ўша ерга чиқасиз. Уларнинг жасадлари бутлари орасида, қурбонгоҳлари атрофида, ҳар бир баланд тепаликда, барча тоғ чўққиларида, ҳар бир яшил дарахту серсоя эман остида — халқим бутларга атаб хушбўй тутатқилар тутатган ҳар бир жойда ётади. Ўшанда омон қолганлари Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар. Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, қайта–қайта қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини бир кўриб қўй! Сенга нон учун берган олий навли унни, зайтун мойи ва асални бутларингга хушбўй ҳадялар сифатида тортиқ қилдинг. Эҳа, шулар содир бўлди, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
Выбор основного перевода