Ҳеч кимса, адолат бўлсин, деб айтмайди, Ҳеч кимса ҳақиқат учун курашмайди. Беҳуда гаплардан умид қилиб, ёлғонлар айтади, Бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғади.
Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Гармсел сомонни тўзғитгандай, Мен сизларни сочиб ташлайман. Бу сизларнинг қисматингиздир, Мен бошингизга ёғдирадиган кулфат шудир. Сизлар Мени унутдингизлар, Сохта худоларга инондингизлар.