Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун бу юртга ғазабим ёғилади ва асло босилмайди.»
Эй Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, Ўзингизни Мен, Эгангизга бағишланг, Юрагингизни суннат қилинг. Акс ҳолда, ёвуз қилмишингиз учун Алангали ғазабимни устингизга ёғдираман. Бу ғазабимни ҳеч ким сўндира олмайди.