Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ота–боболарининг Худоси — Эгамиз Ўз халқи ва масканига раҳм қилиб, уларнинг олдига қайта–қайта пайғамбарларини жўнатди. Лекин сизларни чақирганимда рад этдингиз, қўлларимни узатганимда, эътибор бермадингиз. Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга Менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади. Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.” Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: «Менинг гапларимга қулоқ солинглар», деб қайта–қайта айтдим. Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат этдилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.”
Выбор основного перевода