Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аюб туриб, қайғудан кийимини йиртиб ташлади. Кейин сочини қириб ташлаб, ерга мук тушди. Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда, Исроил халқи доду фарёд солмоқда. Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар, Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар. Суюкли фарзандларингиз учун нола қилинг, Сочингизни қирдиринг. Калхатлар каби сийқа бош бўлинг, Ахир, болаларингиз сургун қилинади.
Выбор основного перевода