Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар одамларга туҳмат ёғдирар, Ҳакамларга тузоқ қўяр, Солиҳларни адолатдан маҳрум қилар. Эй Ёқуб насли, жамики Исроил уруғлари, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар. Эгамиз менга шундай деди: “Яҳудо шоҳлари кириб чиқадиган Халқ дарвозаси олдига бориб тур, сўнг Қуддуснинг бошқа дарвозалари олдига ҳам бор. Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: «Эгамиз шундай демоқда: мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.» Агар сизлар ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, Эгангиз Худога итоат этсангиз, Эгамиз ҳам шахтидан қайтади, сизларга эълон қилган фалокатни бошингизга келтирмайди.
Выбор основного перевода