Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Мени тўхтатаман деб овора бўлма, бу халққа шунақанги ғазабимни сочаманки, уларни қириб ташлайман. Эй Мусо, уларнинг ўрнига сендан буюк халқ яратаман. Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун илтижо қилиб ёлворма. Уларнинг бошларига кулфат тушиб, илтижо қилганларида, Мен уларга қулоқ солмайман. Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрса–ю, бу гуноҳ абадий ўлимга сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли Худо гуноҳ қилган одамга ҳаёт бағишлайди. Мен гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиган одамни назарда тутяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ ҳам бор. Бундай гуноҳга қўл урган одамлар учун ибодат қилинглар, деб айтмаяпман.
Выбор основного перевода