Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Исроил халқига шундай деди: “Агар Мен, Эгангиз Худога ҳушёр бўлиб қулоқ солсангиз, Менинг олдимда тўғри ишлар қилсангиз, амрларимга итоат этсангиз, ҳамма қонунларимга риоя қилсангиз, ўшанда Мен Мисрликларни дучор қилган хасталикларнинг бирортасига ҳам сизларни дучор қилмайман. Сизларга шифо берадиган Эгангиз Менман.” Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Доимо орангизда бўламан. Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Эгангиз Худо амр этган йўлдан юринглар. Шунда яшайсизлар, бахтли бўласизлар, мулк қилиб оладиган юртда узоқ умр кўрасизлар. Эй Исроил халқи, қулоқ солинг, буларни битта қолдирмай бажаринг. Шунда ота–боболарингизнинг Худоси — Эгангиз берган ваъдага кўра, сут ва асал оқиб ётган юртда кўпаясизлар, бахтиёр бўласизлар. Мен ота–боболарингизни Мисрдан, ўша темир ўчоқ ичидан олиб чиққан эдим. Уларга, гапларимга қулоқ солинглар, ҳамма амрларимни бажаринглар, деб айтган эдим. Агар шундай қилсангиз, сизлар Менинг халқим бўласиз, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан, деб айтдим. Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: «Менинг гапларимга қулоқ солинглар», деб қайта–қайта айтдим.
Выбор основного перевода