Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман. Сизларни эса халқлар орасига тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб сизларни таъқиб қиламан. Юртингиз ҳувиллаб қолади, шаҳарларингиз харобазорга айланади. Вайроналар ичра ётар юртингиз, Оловда ёниб кетган шаҳарларингиз! Олдингизда ерингизни Еб битирар келгиндилар, Бегоналар юртингизни вайрон қилар. Янги шаробинг тугади, токларинг қуриди, Илгари шод бўлганлар оғир нафас олмоқда. Доиранинг жўшқин садоси кесилди, Шодон овозлар энди эшитилмайди, Арфанинг шўх садоси сукутга толди. Чунки сенинг замонингда шоду хуррамлик садоларига, келин–куёвнинг хурсандчилик овозларига чек қўяман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам. — Буни ўз кўзинг билан кўрасан. Мен қўшиқларингга чек қўяман. Арфангнинг наволари ҳам эшитилмайдиган бўлади. Мен унинг базмларига чек қўяман. Байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман. Арфачилару ашулачиларнинг овозлари сенда эшитилмас, Найчию карнайчиларнинг куйи сенда янграмас. Энди биронта ҳунарманд сенда устахона очмайди. Тегирмон тошининг товуши кўчаларингда эшитилмайди. Энди кўчаларингдаги чироқлар шуъла сочмайди, Куёв билан келиннинг овози эшитилмайди. Зеро, савдогарларинг бутун дунёга сўзини ўтказарди, Сеҳр–жодуларинг дастидан жамики халқлар алданган эди.
Выбор основного перевода