Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй халқим, сиз эса овозимга қулоқ солмадингиз, Эй Исроил, Менга итоат этишни рад этдингиз. Ўз билганингизча яшанг, дея Юракларингизни ўжарлигича қолдирдим. Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради. Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Сарвари Олам — Раббий. Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат этдилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.”
Выбор основного перевода