Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, қани энди қайтсанг, Қани энди, Менга қайтиб келсанг! Ҳузуримдан жирканч бутларингни улоқтириб ташласанг, Қани энди, Менинг йўлимдан озмай юрсанг.
Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.”