Йўшиё ўғли Ёҳайиқимнинг Яҳудодаги илк ҳукмронлиги даврида Еремиёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди.
Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, уйимнинг ҳовлисига бориб тур. Яҳудо шаҳарларидан уйимга сажда қилмоқчи бўлиб келган ҳамма одамларга гапир. Мен сенга амр қилган барча сўзларни, биронтасини ҳам қолдирмай уларга айт.