Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи юртни босиб олгандан кейин, бутун Исроил жамоаси Шилў шаҳрида йиғилди. Улар ўша ерда Учрашув чодирини тикдилар. Ўша даврда Худонинг уйи Шилў шаҳрида жойлашган эди, аммо Дан қабиласи у ерга бормай, Михо ясаттирган бутга сажда қилиб келди. Лашкар қароргоҳга қайтгач, Исроил оқсоқоллари шундай дедилар: — Нима учун бугун Эгамиз бизни Филистларга мағлуб қилиб берди? Эгамизнинг Аҳд сандиғини Шилўдан бу ерга олиб келайлик. Аҳд сандиғи бизнинг орамизда борсин, токи бизни ғанимларимизнинг қўлидан қутқарсин. Оқсоқоллар икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг Аҳд сандиғини Шилўдан олиб келиш учун одамларни юбордилар. Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз ҳам Худонинг Аҳд сандиғини жанг бўлаётган жойга олиб келиш учун ёрдамлашдилар. Эгамизнинг Аҳд сандиғини қароргоҳга олиб келишганда, ҳамма Исроил халқи шундай баланд овоз билан бақиришдики, ҳатто ер турган жойидан қўзғалиб кетди. Филистлар шовқин–суронни эшитиб: — Ибронийлар қароргоҳида нега бунчалик қаттиқ бақир–чақир бўляпти экан? — дейишди. Кейин Эгамизнинг Сандиғини қароргоҳга олиб келганларини билиб, қўрқиб кетишди: — Худолари қароргоҳга келибди, энди шўримиз қурийди! Бунақасини ҳеч қачон эшитмагандик! Оҳ, шўримиз қурсин! Бундай қудратли худоларнинг қўлидан ким бизни халос қилади? Саҳрода Мисрликларни ҳар балога гирифтор қилган худолар ўшалар–ку! Дадил бўлинг, эй Филистлар! Мард бўлинглар! Акс ҳолда, ибронийлар сизларга қандай бўйсунган бўлсалар, сизлар ҳам уларга шундай бўйсуниб қоласизлар. Шунинг учун мардона курашиб, жанг қилинглар! Шундан сўнг Филистлар қаттиқ ҳужум қилиб, Исроил лашкарини мағлуб этдилар. Исроил лашкарининг бари уйларига қочиб қолди. Исроил лашкари шунчалик катта талафот кўрдики, улар ўттиз минг пиёда сипоҳидан айрилди. Худонинг Сандиғи ҳам қўлдан кетди, Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз эса ҳалок бўлди. Беняминлик бир одам жанг майдонидан қочиб, ўша куниёқ Шилўга етиб келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди. У Шилўдаги Ўз масканини, Инсонлар орасида тиккан Чодирини тарк этди. Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.»”
Выбор основного перевода