Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини парчалаб ташланглар, Ашерага аталган устунларни ёндиринглар, бутларини чопиб ташлаб, худоларининг номини у ердан йўқ қилинглар. Беняминлик бир одам жанг майдонидан қочиб, ўша куниёқ Шилўга етиб келди. У қайғудан кийимларини йиртган, бошига тупроқ сочган эди. Исроил халқини Ўзим берган юртдан улоқтириб ташлайман. Мен муқаддас қилган, Ўзим улуғланадиган уйни тарк этаман. Ана ўшанда Исроил халқи ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уларни масхара қилади. У Шилўдаги Ўз масканини, Инсонлар орасида тиккан Чодирини тарк этди. ‘Эгамизнинг Маъбади шу ерда! Мана, Эгамизнинг Маъбади, шунинг учун ҳеч қандай хавф–хатар йўқ!’ деган ёлғон сўзларга ишонманг. Қани, Шилў шаҳрига боринглар! Мен улуғланишим учун илк бор ўша жойни танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар.
Выбор основного перевода