Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғдилар. Ўзларига буқанинг тасвирини ясаб, унга сажда қилиб, қурбонликлар келтириб: “Эй Исроил! Мана бизни Мисрдан олиб чиққан худойимиз!” — дедилар. Исроил халқига Менинг шу гапимни етказ: “Сизлар ўжар халқсиз. Агар Мен бир лаҳза сизлар билан борсам, сизларни қириб ташлашим мумкин. Энди зеб–зийнатларингизни ечиб қўйинглар. Мен сизларни нима қилишим тўғрисида бир қарорга келаман.” Халқ бу ваҳимали гапни эшитгач, дод солиб йиғлади. Ҳеч ким зеб–зийнатларини тақмади. Эгамиз менга яна шундай деди: “Бу халқ ҳақиқатан ҳам ўжар эканлигини кўриб турибман. Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?! Ким менинг гапларимга қулоқ солади?! Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ, Улар ҳеч нарсани эшитмайди. Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади, Уни эшитишни хуш кўрмайди.
Выбор основного перевода