Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эгамиз Шоҳдир то абад, Ўзга халқлар йўқ бўлади Унинг юртидан. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Ундан инсон онги олиб ташлансин. У етти йил мобайнида онгсиз ҳайвондай яшасин. Сиз инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар орасида яшайсиз. Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини англаб етмагунингизча етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмиласиз. Сен инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар билан яшайсан. Худойи Таоло — инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини уқмагунингча, етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб юрасан.” Эс–ҳушим ўзимга қайтиб келганидан сўнг, шоҳлигим, обрў–эътиборим ҳамда шуҳратим тикланди. Маслаҳатчи ва бекларим мени қидириб келишди. Мен қайта тахтга ўтирдим, улуғворлигим эса олдингидан ҳам ошди. Эй шоҳ ҳазратлари, Худойи Таоло катта бобонгиз Навухадназарни буюк бир салтанатнинг тахтига ўтқазиб, шуҳратини рўйи заминга ёйгандир. У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари, ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини катта бобонгиз тан олган эди. Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас, Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим: — Бу қийинчиликлар уч ярим йил давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади. У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди. Шунда йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Зот олдида ерга мук тушиб, сажда қилишарди. Тожларини тахт олдига қўйиб, шундай дейишарди: Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
Выбор основного перевода