Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Кўрдингми, Ахаб тавба қилиб, Менинг олдимда қандай мўмин бўлиб қолди! У Менга итоат қилгани учун ҳаёти давомида бошига бало келтирмайман. Ўғли шоҳ бўлгандан сўнг, унинг хонадонига бало–қазо ёғдираман.” Бахтлидир бечорани ўйлайдиганлар, Кулфатда қолганларида Эгамиз уларни қутқаради. Эгамиз уларни ҳимоя қилади, ҳаётини асрайди, Улар юртдаги бахтлилардан ҳисобланади, Эгамиз уларни душманлари ихтиёрига топширмайди. Тўшакка михланиб қолса, Эгамиз парвариш қилади, Хасталигига Эгамиз шифо беради. Севги ва садоқат туфайли гуноҳ кечирилади, Эгамиздан қўрқиш ёмонликдан узоқлаштиради. Камбағалдан ҳамма ака–укалари нафратланади, дўстлари ҳам узоқлашади, қидирганда уларнинг изи ҳам йўқ. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз шафқат кўрсатади, Улар Худойимизга қайтсин, Унинг юраги кечиримга бой. Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Борди–ю, фосиқ одам қилган гуноҳларидан тавба қилса, қонун–қоидаларимнинг ҳаммасини бажарса, адолатли ва тўғри ишлар қилса, у албатта яшайди, ўлмайди. Мен бундай одамнинг қилган барча гуноҳларидан кечиб юбораман. У қилган солиҳ ишлари туфайли яшайди. Худо уларнинг қилган ишларини, ёвуз қилмишларидан қайтганини кўриб, раҳм қилди ва уларнинг устига “юбораман”, деб айтган офатни юбормади. Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар раҳм–шафқат топадилар. Исо йигитга айтди: — Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол–мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Энди тавба қилиб, бу фосиқ ниятингдан қайт, “Мени кечиргин”, деб Эгамизга ибодат қил, балки юрагингдаги ниятингни У кечирар. У ўз рақибларини мулойимлик билан йўлга солсин. Ким билсин, балки Худо уларни тавбага олиб келар?! Шунда улар ҳақиқатни билиб,
Выбор основного перевода